Ассалому алайкум! Отамни ёшлари 63 да. Намоз ўқийдилар, алҳамдулиллаҳ. Оёқларида падагра касали бор, ҳуруж қилса қаттиқ оғрийди, ҳуруж қилмаган вақтда ҳам енгил оғриқлар бўлади. (Неча йилдан бери даволансалар ҳам тузалмаяпти.) 2 марта юракларини оператсия қилдирганлар. Фарз, суннат, нафл намозларини ўқийдилар. Саволим: ёшларини инобатга олиб суннат ва нафл намозларини ўрнига қазо намозларини ўқисалар бўладими? (Таҳминан 30 йиллик қазолари бор.)
– Ва алайкум ассалом! Кунлик суннатларни ўқиш керак. Нафллар ўрнига қазоларни ўқиш лозим. Валлоҳу аълам!