Ассалому алайкум! Инсон олдин қилган гуноҳ ишлари учун тавба қилиб, чин дилдан унга қайтмаса, ўша ишлари охиратда ҳамма башар олдида савол жавоб қилинадими? Тавбанинг охиратда ҳам ҳукми борми?
– Ва алайкум ассалом! Тавбанинг қабул бўлиши, бандадан ўша гуноҳнинг кечирилишидир. Кечирилганидан кейин уни бошқа муҳокама қилинмайди. Валлоҳу аълам!