Ассалому алайкум! Қайнонам исломдан илми йўқ, амалда ҳам йўқ инсон. Фарзандимга ҳам бу ўз таъсирини ўтказмоқда. Фарзандим 9 ёшда, жуда эрка, тарбиялашга рухсатим йўқ, олдиларига олиб кириб, фақат телевизор ёки телефон бериб ўтирадилар. Бирор баҳона билан чақириб олиб, иш ёки дарс қилдирмоқчи бўлсам, қилиб бўлиши билан яна чақириб оладилар. Илм ўргатаман десам, "ҳали ёш", деб ёнларига олиб сериал томоша қилиб ўтиришади. Болага ҳам бу енгил ҳаёт албатта ёқиб тушмоқда. Алоҳида хонага олиб кириб, тарбиялашга ҳаракат қилсам жанжал қиладилар "бу менинг болам, уришманг", дедилар. Эрим кун бўйи ишда бўладилар, айтсам, "сен барибир тарбия қил" дейдилар. Илтимос, шундай вазиятда боламнинг тарбиясини тўғри йўлга тушириб олиш учун қайнонам билан тортишувга боришим тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Сиз қандай гумонда бӯлсангиз Аллоҳ шуни беради. Қайнонангизга нисбатан назарингизни ӯзгаритиб гаплашиб олинг. Бу ишни тортишувсиз қилса бўлади. Аввал уларни яхши тарафларини гапириб, сӯнг ниятингизни айтсангиз, инша Аллоҳ, натижаси яхши бӯлади. Фақат уларни айблаш туйғуси орқали эмас, балки улардан тарбиясида ёрдам сӯраш оҳангида гапиринг. Нима бӯлганда ҳам қайнона ҳам она! Қизингизнинг бувиси, турмуш ӯртоғингизни дунёга келтирган аёлга нисбатан танқидларингизни олиб ташланг. Валлоҳу аълам!