– Ва алайкум ассалом! Бундай гап йўқ. Қиёматнинг даҳшатидан яқинлар бир-биридан қочиши Қуръони каримда келган.
«Абаса» 34. у Кунда киши ўз ака-укасидан қочадир…
«Абаса» 35. ва онаси ва отасидан…
«Абаса» 36. ва хотини ва бола-чақасидан.
Яъни қиёматнинг даҳшатидан ҳамма ўзи билан овора бўлиб қолади. Ҳатто ҳеч кимнинг ака-укаси, ота-онаси ва хотинию бола-чақаси билан ҳам иши бўлмай қолади.
Бу дунёда инсон бошига оғирлик тушган хотини, бола-чақаси, ота-онаси ва ака-укасига ёрдамга шошилади. Мазкур кишиларга каттадир-кичикдир мусибат етганда, ёрдам бериш бурч, ёрдам бермаслик эса ор-номус ҳисобланади. Аммо қиёмат қийинчилигида эса инсон мазкур кишиларни ҳам ташлаб қочади.
Валлоҳу аълам!