Хатм

00:17 / 23.04.2021 | Irodaxon | 536
Ассалому алайкум! Мен хатм бошлаган эдим, 15 пора ўқидим. Кейин фарзандли бўлиб, келинлик юмушлари билан бўлиб орадан анча вақт ўтиб кетди, ўқий олмадим. 40 кундан ўтиб кетса макруҳ экан, энди билдим. Нима қилишим керак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қирқ кундан кечиктирмаслик Қуръон тиловат қилишни яхши билганларга хос. Сиз яхши билсангиз, энди кечиктирмасликка ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!