Турли саволлар

02:46 / 23.04.2021 | Zaribboyeva Xushnida | 1140
Ассалому алайкум! Одина опа, мен 19 ёшимда унаштирилганман, ҳозир ёшим 21 да. Ота онам хоҳлаган инсонга унаштирилганман. У инсон қариндошимиз. Кимнингдир кўнглини қолдириш ёки қариндошчиликни йўқ қилиш ниятим йўқ. Мен у инсонга маъқул бўлганман, аммо у инсон менга ҳанузгача маъқул бўлмади. Менга маслаҳат беринг.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Истихора қилинг. Натижага қараб иш тутасиз. Натижаси яхши чиқмаса, уни рад этишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!