Келин ва қайиноға муносабати

02:37 / 23.04.2021 | Севара | 1013
Ассалому алайкум! 40 дан ошган қайиноғам бор. Уйимизга тез-тез келиб туришади. Кўп ҳолларда аямнинг уйларига кирсам, қайиноғам ётган бўлади, лекин мени кўриб ўрнидан ҳам турмайди. Мен ҳижолат бўлиб чиқиб кетаман. Келин ўзидан катта қайиноғага овқат, дастурхон ёзиб кузатишга мажбурми? Бундай қилмаса гуноҳ бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мажбур эмас. Маъқул ҳолатда мезбонлик қилиб қўйса, савоб бўлади. Валлоҳу аълам!