Турли масалалар

02:33 / 23.04.2021 | Dilora | 592
Ассалому алайкум! Бир дугонам оилали, икки нафар фарзанди бор.Турмуш қурганидан буён турмуш ўртоғи қўлига пул бермайди, топганини ичкиликка сарфлайди. Бир ҳафта ишласа, бир ой, ундан ҳам узоқ муддат ишламас экан. Оиласининг таъминоти билан қизиқмайди. Агар бирор куни ичмай қолса, дугонамнинг нарсаларини сотиб ичаркан. Эндиликда болаларининг нафақа пулларини ҳам ичкиликка сарфлаб юбораяпти. Ажрашишга ҳам, яшашга ҳам боши қотган. Илтимос маслаҳат беринг, дугонам бу шароитда қандай йўл тутса бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало эрни йўлга солишга ҳаракат қилиб кўриш керак. Ўнгланмаса ва оилага бундай зарар келтираётган бўлса, ажрашиши жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!