Йил маросимида қатнашиш

02:20 / 23.04.2021 | Guzal | 535
Ассалому алайкум! Аввало билмаганларимизни ўрганишда бераётган жавобларингиз учун катта рахмат Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
Шариатда йил маросими йўқлигини жавобларингиздан билдим. Яқинда қайнотам вафот этдилар. Биз ҳўжайнимлар билан тушунтирганимизга қарамай қайнонам йил маросимини ўтказамиз, деяптилар. Ҳўжайнимга мен бу маросимда қатнашмайман, десам жаҳллари чиқди. Илтимос мен қандай йўл тутсам уларни кўнгилларини оғритмай йўл тутган бўламан. Жавобингиз учун олдиндан рахмат. Аллоҳ савобли ишларингизни ажрини берсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ишга сиз бош бўлмасангиз бўлди. Валлоҳу аълам!