Мудроқ босса таҳорат бузиладими?

15:51 / 26.04.2021 | Sevara | 795
Ассалому алайкум. Намоздан кейин тасбеҳ айтаётганимда мудроқ босиб сониялар ичида кўзим юмилиб ухлаб қолгандай бўламан, кейин дарров ўзимга келиб давом эттираман. Бу ҳолатда таҳоратим синмайдими?
"Чўзилиб ётган ҳолда мудраш икки хил бўлади: Бири — қаттиқ мудраш бўлиб, одамларнинг гурунгини эшитмай, англамай қолади. Бунда таҳорат синади. Иккинчиси — енгил мудраш бўлиб, одамларнинг гурунгини эшитиб ётади. Бунда таҳорат синмайди. Ухлагандан ёки ел чиққандан кейин таҳоратни янгилаганда сув билан «истинжо» қилинмайди.
«Оламгирия», «Муҳит», «Захира», «Қозихон» ни ўқигандим, шунга таҳоратим синмайди, деб кейинги намозимни ўқидим. Намозим дуруст бўладими ёки қайта ўқишим керакми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Енгил мудраш бўлган бўлса ва орқани ерга маҳкам босиб ўтирилган бўлса, таҳорат кетмайди. Валлоҳу аълам!