Ассалому алайкум! Аёл кишига ўзининг томонидан яқинлари, яъни онаси, холаси ва яна бошқалар берган ҳадялар эриники ҳисобланадими? Эридан сўрамасдан бошқаларга бериб бўлмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Аёлнинг ўзига атаб берилган ҳадя шахсий мулки бўлади, унда ўзидан бошқанинг ҳаққи йўқ, ҳатто эрининг ҳаққи ҳам. Ўз мулкини истаган кишисига бериши жоиз. Валлоҳу аълам!.