«Faberlic» маҳсулотларининг савдоси

09:50 / 14.03.2017 | Савол | 1899
Ассалому алайкум! Қимматли вақтингизни олаётганим учун узр. Саволим «Faberlic» фирмасининг косметика маҳсулотлари савдоси хусусида. Бу компания Ўзбекистон қонунчилиги доирасида фаолият кўрсатади, тармоқли савдо асосида иш юритади. Бу компанияда шунчалик кўп хотин-қизлар ишлайдики, бир қарашда ҳаммаси ибодатли, рўмолда, лекин ишлаётган усули шариатга зид. Уларнинг раҳбари гўёки Устозимиз Шайх Ҳазратларидан рухсат олган ва ҳалолликдан даъво қилади, “айнан «Faberlic» дейилмаганку” дея, ўзини оқламоқчи бўлади. Ушбу сайт аёлларимиз кенг фойдаланадиган, илм маърифат ўрганадиган сайт. Балки олдин тармоқли савдо жоиз эмаслигини ўқишгандир, йиллар мобайнида балки унутишгандир. Сиздан илтимос, шу мавзуни қайта кўтариб, инсонлар ёдига солиб қўйсангиз, шоядки ёш қизларимиз, сингилларимизга дастури амал бўлса. Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Омин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
http://muslimaat.uz/tarmoqli-savdo/.