Ассалому алайкум! Ижтимоий тармоқларда, хусусан, телеграмда "Совчилар" номли канал мавжуд бўлиб, бунда оила қуришни истаган йигит ва қизлар ҳақида эълон берилади. Мана шу каналда эълон беришнинг, эълон орқали йигит-қизларнинг телеграмда ўзаро ёзиб танишишларининг, расм ташлашларининг дин ва шариатдаги ҳукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Эълон бериш жоиз. Номаҳрамларнинг ёлғиз мулоқот қилишлари жоиз эмас. Йигитнинг расмини кўриш жоиз. Қизларни фақат совчи бўлиб келганда кўришга рухсат бор. Валлоҳу аълам!