Ношукурлик

23:50 / 25.03.2021 | Aygerim | 528

Ассалому алайкум! Ойимлар адамларни ҳаммадан, ҳаттоки ўзлари бирга ишлайдиган ишчи аёллардан ҳам қизғонадилар. Шунчаки бошқа аёлар билан саломлашсалар кечқурун уйга келишганида жанжал қиладилар. Биз оилада 3 фарзандмиз, бундан роса қийналамиз, ойимлар билан адамларнинг оғзиларидан ҳаром сўзлар ҳам чиқади.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Онангизнинг ўзи билан алоҳида ўтирганингизда ўз ҳис-туйғуларингизни гаапириб беришингиз, бу жанжаллар сизларга салбий таъсир кўрсатаётганини, бунинг оқибатида ҳаётингиз, ўқиш ишингизга салбий таъсир бўлаётганини мисоллар келтириб тушунтириб беришингиз керак. Фақат онангизни хафа қилмай, уни норози қилиб қўймаслик учун фикрингизни ётиғи билан чиройли оҳангда юмшоқлик билан ифодалашингиз зарур.  Валлоҳу аълам!