Ассалому алайкум! Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам Меърожга чиққанларидан сўнг аёлларга қарата шундай хитоб қилганлар, «Эй, аёллар жамоси, ўзингизни жаҳаннамдан қутқаринг! Эй Оиша, Эй Фотима яримта хурмо садақа қилиб бўлса ҳам, ўзингизни жаҳаннамдан қутқаринг!», деганларини ўқиганман. Аммо яқин кунда ижтимоий тармоқда бир домланинг марузасини эшитиб қолдим. Аёл киши эрини рухсатисиз ҳатто уйдаги таомидан ҳам садақа бериши мумкин эмас. Савоби эрига ёзиладию, аёлга эса оғирлади, деб ёзиб қўйилади, деди. Бу гапдан қўрқиб кетдим, шу ўринда менда савол туғилди, мен уй бекасиман, фарзандларимни тарбияси билан шуғулланаман. Эшигимни тақиллатиб Аллоҳ йўлида ейишга, кийишга нарса беринг, деб ялиниб келганга раҳмим келади. Қуруқ қайтаролмай уйда бор нон, ёки овқат, ёки болаларимни кийим кечагидан бериб, Аллоҳим Ўзингнинг йўлингда эҳсон, даргоҳингда қабул қил, деб бераман. Мен ўғри ҳисобланаманми?
– Ва алайкум ассалом! Аввалдан эрингиздан бу нарсалар учун рухсат олиб қўйинг. Валлоҳу аълам!