Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, Одина опа! Динда қоим бўлиш, эътиқодни кучайтириш мақсадида ўқиладиган суралар қайсилар? Ҳам диний, ҳам дунёвий ташвишларни бир зайлда ёдга солиш жуда қийин кечаяпти. Бизнинг ҳаққимизга ҳам дуо қилинг. Олдиндан ташаккур
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! . Ҳар куни адо этиладиган беш маҳал намозларингизда қайта-қайта ўқиладиган Фотиҳа сурасида сиз айтган маънолар бор. Уни ана шу маъноларини ҳис қилган ҳолда ўқиш керак. Эрталаб ва кечқурун ўқиладиган суннат дуолар бор, уларни ўзингизга лозим тутинг. Ҳар шанба куни ҳожат намозини ўқинг. Ишларимизни Аллоҳ таолога топширдик, Ўзига таваккул қилдик, Ўзи тавфиқ берсин! Омин! Валлоҳу аълам