Ассалому алайкум! Қизлик уйимни дадам ёшлигимда менинг номимга ўтказганлар. Дадам ёшлигимдан уйда ўзим яшашимни, укаларимга эса ер олиб берганликларини айтганлар. Турмушга чиққанимдан бери менинг номимдаги уйда кенжа укам оиласи билан яшаб келмоқда. Дадамнинг вафотларидан сўнг укам мендан уйни унинг номига ўтказишимни талаб қилди. Гапига кўра шариат бўйича уй кенжа ўғилга тегишли бўлиши керак экан. Уйга эгалик қилсам бўладими? Уни сотишим ёки бошқаларнинг номига ўтказишим мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Дадангиз агар у уйни сенга деб берган бўлса, у сизнинг мулкингиз бўлади ва уни истаганингизча тасарруф қилишингиз мумкин. Шариат бўйича кенча ўғилга фалон нарса тегади, деган гап йўқ. Валлоҳу аълам!