Сурма қўйиш

01:41 / 05.05.2021 | Гузалхон | 656
Ассалому алайкум! Аллоҳ таоло ўзингизга ва аҳли байтизга тинчлик ва омонликни берсин, иншааллоҳ. Ҳурматли устозамиз, саволим яна зийнатланиш ҳақида. Қошим қорайиши учун, қошимга чиройли шакл бериш учун сурма қўяман, лекин кечқурун қўяман. Табийки ерталаб уйғонсам ҳам сурма бўлади, яъни қошим қорайган ҳолда бўлади. Шундай бўлса ўша куни кўчага чиқсам сурмамни ўчириб чиқишим керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўзига жалб қиладиган ҳолатда бўлса, ҳа. Валлоҳу аълам!