Ассалому алайкум! Мен Қуръони Каримни устозга чиқиб ўрганмоқчи бўлдим, лекин турмуш ўртоғим рухсат бермаяпти. Ҳозир Россия давлатида. Мен рухсатисиз устозга чиқиб ўргансам бўладими ёки гуноҳкор бўламанми?
– Ва алайкум ассалом! Фарз Ибодатингизга керакли даражасини ўрганишингиз учун рухсат шарт эмас. Ортиғига шарт. Валлоҳу аълам!