Азон

16:48 / 02.05.2021 | Нодирахон | 487
Ассалому алайкум! Устоз азон айтилган вақтда ҳар хил ҳолатда бўламиз, масалан, бирор юмуш билан бозорга кетаётган, овқат пишираётган, ўтирган, турган, юрган ҳолатларимизда азон айтилиб қолса, ўтириб азонни қайтариб, тугагандан сўнг азон дуосини ўқишимиз керакми? Ёки бошқа ҳаракатлар қилишимиз керакми? Аллоҳ рози бўлсин сиздан! Илмингиз зиёда бўлсин!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Имкон бўлса, ўтириб олган яхши. бўлмаса, ҳаракатда бўлса ҳам азонга истижобат қилиб дуосини ўқиб қўйиш кифоя. Валлоҳу аълам!