Никоҳ жоизми

14:50 / 02 май | Inson Fitrati | 374
Ассалому алайкум! Маҳалламизда бир қиз турмушга чиққан эди, кейин у қиз телеграмга бошқа болалар билан ёки эски йигити билан ёзишиб юрган, буни қайнукаси билиб қолиб акасига айтган эди, акаси талоқ бериб ажрашган. Бу ҳолатда талоқ ўринлими ёки эри талоқ бермай яшаса бўладими? Ахир Қуръонда ўқигандим, очиқ зино устида бўлмаганку?
Яна бир асосий саволим, у қизга бошқа танишим уйланмоқчи, бу жоизми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Агар эр аёлининг хиёнатини билиб қолса, уни қўйиб юбориши ёки яшаб кетавериши эрнинг ихтиёрида, иккиси ҳам жоиз. Агар иддаси чиққан бўлса унга бошқаси уйланиши шаръий жиҳатдан дуруст. Валлоҳу аълам!