Ассалому алайкум Одинахон опа! Мен ҳўжайиним билан Россия давлатида ишлайман. Ишлаётган жойимда намоз ўқишимга ҳамма шароит бор, намозимни канда қилмайман, алҳамдилиллаҳ. Мен уборкада ишлаганим учун ҳафтада 1 ёки 2 марта менежерим (эркак киши) ватсаппдан смс ёзиб туради, керакли маҳсулотларни сўраб, тугаганини олиб келади. Ташлайдию кетади, ватсапда ҳам, келганда ҳам умуман ортиқча гапларни гаплашмаймиз, фақат иш бўйича бирор нарса сўраса жавоб ёзаман бўлди. Бошқа вақт келмайди ҳам, ёзмайди ҳам. Бу ишимнинг шариатда ҳукми қандай? Номаҳрам билан гаплашганим учун гуноҳ ёзиладими? Олдиндан катта раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Иш юзасидан шаръий чегарада номаҳрам билан гаплашиш жоиз. Валлоҳу аълам!