Ассалому алайкум! Йилнинг қайси пайтида тўй қилиш мумкин эмас? Халқ орасида икки ҳайит ўртасида тўй қилиш мумкин эмас, дейишади. Шу гап қанчалик хақиқатга яқин, динимизда шундай амал борми? Умуман йилнинг қайси пайтида тўй маросимларини қилиш тақиқланади?
– Ва алайкум ассалом! Тўй қилишдан тақиқланган бирорта ҳам вақт йўқ. Уч кун аза ичида бўлмаса бўлди. Валлоҳу аълам!