Ассалому алайкум! 1) Мен 3 йилдан кейин Хадичайи Кубро мадрасасига топширмоқчи эдим, албатта у ерга кириш учун дунёвий билимлар керак бўлади. Лекин кириб олгандан кейин диний билим ўргатади, шунга ҳозирда кўп вақтим диний таълимдан кўра шу дунёвий таълимга кетаётганди. Энди бироз ўйланиб қолдим, яъни шу 3 йилни Қуръон ёдлашга бағишласам ёдлаб бўламан экан, иншааллаҳ. Иккала йўл ҳам барибир Аллоҳ розилиги учун. Шунга қай бирини қилай, илтимос маслаҳат беринг. Олдиндан раҳмат!
2) Оч ҳаворанг лекин ичи кўринмайдиган ва кенг кўйлакни ҳижоблилар кийса бўладими яъни ёрқин ранг сифатида бўлмайдими? Яна қандай рангдаги кўйлакларни ҳижоблилар кийса бўлмайди? Олдиндан раҳмат катта!
– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Жидду жаҳд қилинса, иккисини ҳам қилиш мумкин. Валлоҳу аълам!