Қизим балоғат ёшида

11:20 / 03.04.2021 | Shahnoza | 1360

Ассалому алайкум! Қизим 14 ёшда. Ярим йилдан ошди бир йигит билан гаплашиб юрибди. Яхши гап билан ҳам, уришиб ҳам тушунтирдим, аммо барибир қайтара олмаяпман. Жуда хафаман. Дадаси вафот этганлар, ёлғиз ўзим укаси билан иккаласини катта қиляпман. Алҳамдулиллаҳ, иккаласи ҳам беш маҳал намозини ўқийди, Қуръон ўқийди. Нима қилай, илтимос, маслаҳатингиз ва дуо қилишингизга жуда муҳтожман. 

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Сабрли бӯлинг, болага нимани тақиқласангиз шу нарсага қизиқиши кучаяверади. (Бу ташлаб қӯйинг дегани эмас.) Аллоҳдан сӯраб дуо қилинг. Берган ҳам ӯзи, олувчи ҳам, тарбия қилувчи ҳам ӯзи. Уйда ӯта қаттиққӯллик бўлса, бола кӯчага қараб талпинади. Ӯша бола билан гаплашганда нима оляпти? Одатда меҳр, уни тушунишини, қӯллаб-қувватлашини ҳис  қилади, шу сабаб талпинади. Шу нарсани сизлар, оиласи берсангиз кейин ташқаридан қидиришига ҳожат ҳам қолмайди. Валлоҳу аълам!