Боламнинг уришқоқ бўлиб ўсмаслиги учун нима қилай?

21:32 / 03.04.2021 | Ramazon | 865

Ассалому алайкум! Ўғлим яқинда 3 ёшга киради. Уни бувиси жуда ҳам кўп уришади. Баъзида "эшакмисан, песмисан, шунақа ҳам бола бўладими?!", дейдилар. Баъзида, аямнинг уришаверганларидан мен ҳам қаттиқ уришиб юбораман. "Эркалатганингдан айтганни қилмайди", дейдилар. Маслаҳат беринг, боламни қандай йўл билан тарбия қилсам бўлади? 

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Болангиз жуда кичкинаку. Болани ҳақоратлаш мумкин эмаслигини бувисига тушунтиринг. Улар уришса сиз ҳам қӯшилишиб уришманг. 3 ёш инқирозли давр ҳисобланади. Бу даврда сабрли бӯлиб, бирга ӯйнаб, кӯпроқ бирга бӯлинг. Валлоҳу аълам!