Ассалому алайкум! Мен кун бўйи турли тасбеҳлар, истиғфор, саловат айтиб юришга ҳаракат қиламан. Уй ишларини қилаётганимда ҳам айтиб юраман, шунда юмшоқ ўйинчоқлар, турли жонли сурат тасвирланган нарсалар, ёки кўзгудаги аксимга қараган вақтларим айтиб турган тасбеҳларим айнан шу нарсаларни улуғлаётгандай бўлиб қолмаётганмикин деган ўй-хаёллар қийнайди. Шу сабаб сизларга савол беришни хоҳладим.
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатларда ҳам айтиш жоиз. Валлоҳу аълам!