Қабр ҳақида

01:32 / 10.05.2021 | Ziyoda | 721
Ассалому алайкум! Ёшим 37 да. Бошимга мусибат тушиб ота -онамдан айрилдим. Отам ўтган йили қазо қилдилар. Дадамни йилига етмай, яқинда онажонимни тупрққа қўйдик. Саволим шундан иборатки, Онамни қабрларини ўз отасининг, яъни бобомнинг ўрниларига дафн қилдилар. (Бир қабрда икки майит.) Бобомнинг ўтганларига 34 йил бўлибди, шунга бўлаверади, деган гап боракан. Шу тўғрими? Қиёматда 2 маййит қандай бир ердан тирилади? Бири эркак, бири аёл бўлса?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ раҳмат қилсин, сизга сабр берсин! Бунча вақт ўтгандан кейин ўша ерга бошқа маййитни кўмиш жоиз ва бу ишни қилиб келишади. Чунки шунча муддатда биринчи маййитнинг жасади чириб қолмайди. Қиёматда бундада мураккаб ишлар бўлади. Аллоҳ ҳар ишга қодир Зотдир. Валлоҳу аълам!