Ассалому алайкум! Менда аллергия касали бор. Бурним битиб акса уриб жуда қийналаман. Айниқса намоз ўқиётган вақтимда жуда ҳалақит беради. Тинмай акса уриб бурним битиб кетади. Шу ҳолатда намозни бузишим ва бошидан ўқишим керакми ёки давом эттирсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бузиш шарт эмас. Лекин намоздан аввал дори истеъмол қилиб, шу ҳолатни тинчлантириб олишингизни тавсия қиламан. Валлоҳу аълам!