Қизлик уйига бориш

01:12 / 10.05.2021 | Yasina | 734
Ассалому алайкум! Мен турмушга чиққанман, 8 ойлик ҳомиладорман. Қайнонам қизлик уйингизга бошқа бормайсиз, туғиб бўлиб кейин борасиз, борсангиз кўз тегади, деб уйимга юбормаяптилар. 1 ойдан бери бормайман қизлик уйимга. Ота-онами соғиндим. Ҳўжайним эса обориб келаман, деяптилар. Қайнонам рухсат бермаяптилар. Нима маслаҳат берасиз?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ота онангиз келиб кўриб кетишса ҳам бўлади. Ёки эрингиз билан келишиб бориб келишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!