Ассалому алайкум! Сизга Аллоҳдан соғлиқ тилаб, қуйидаги саволни бермоқчиман: бир неча йиллар олдин мен тилла коронкали тишлар қўйдирганман, садаф тишлар у вақтда ишлатилмасди. Бу ҳақда ҳукм қандай? Жавобингиз учун олдиндан ташаккурлар
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Тилла тиш қўйдириш жоиз.
Аржафа ибн Асъад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жоҳилиятда Кулоб воқеаси куни бурним ярадор бўлди. Шунда кумушдан бурун қилиб олган эдим, сасиб кетди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга тилладан бурун қилиб олишни амр қилдилар».
Термизий ва унинг икки соҳиби ривоят қилишган.
Мана шу ҳадисдан келиб чиқиб, уламоларимиз тилла тишни жоиз деганлар.
Усмон розияллоҳу анҳунинг тилла тиш қўйдирганлари ривоят қилинган. Валлоҳу аълам