Ассалому алайкум! Аёл кишининг овози ҳам аврат эканлигини эшитганман. Мен иш излаётган эдим, аудио китоб ёзиб олиш учун нутқи яхши йигит, қизларни ишга таклиф қиламиз, деган эълонга кўзим тушди. Ўқув марказида тайёрланаётганим сабабли унга кетадиган маблағни ўзим топиб ўқишни истагандим, шунга енгилрок иш излаб шуни топдим. Саволим шундан иборатки, мен ўша аудио китоб ёзиш учун китоб ўқиб берсам, овозим ёзиб олинса ва бошқалар бу китобдан табиийки эркагу аёллар фойдаланишади, бунда менга гуноҳ бўлиб қолмайдими? Ёки уни қандай китоб эканлигига ва қандай оҳангда ўқилишига қараб ҳукми хар ҳил бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Оддий ҳолатда аёл кишининг овози аврат эмас. Овозини майин қилса, эркаланиб чўзса, ўшанда аврат бўлади. Валлоҳу аълам!