Операциядан кейин

23:30 / 09.05.2021 | زيباالنساء | 499
Ассалому алайкум! Бурнимда гайморит ва полип катта бўлиб кетибди. Шифокор тезроқ операция қилиб юбориш керак, деди. Ҳозир ҳайз куним, эртага операция қилишади. Саволим операциядан кейин бир ой ювинмай туриш керак, деди доктор. Шунга рамазон келябди, ҳайздан кейин бундай шароитда нима қилсам бўлади?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Имкон қадар ҳайздан кейин ғусл қилиб кейин амалиёт қилиш керак. Агар имкони бўлмаса, таяммум қилиб ибодатларни адо қиласиз. Валлоҳу аълам!