Аёлларга хос ҳолат ҳақида
10:00 / 14.03.2017 |
Савол |
2042
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, ҳурматли Одинахон опа! Барча ишларизга омад тилаб, олдиндан жавоб учун раҳмат айтиб, саволимни бермоқчиман. Аёлларда жинсий аъзолар ажралмаси (выделение) ҳақида сўрамоқчиман. Кўпчилик аёлларда доимий келиб турадиган бу оқ-сариқ ажралма таҳоратни бузадими, кийимларимизга текканида нажосат ҳисобланадими? Мендаям бу ажралма доимий бўлади. Аллоҳга шукр, намоз ўқийман. Шунақа ҳолатда нима маслаҳат берасиз? Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин, саломат бўлинг!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳа, бу нарса таҳоратни бузади. Келганида таҳоратни янгилаш керак. Кийимга тегса, кийимни ювиш керак. Валлоҳу аълам