Ассалому алайкум! Қиз фарзандим бор, 1 ярим ёш. Алҳамдулиллаҳ соғлом. Болалар неврапатологи билан маслаҳатлашган ҳолда, унинг соғлигига зарар етказмасдан бош миясини яхши ривожлантирувчи дорилар берсам жоизми? Аллоҳнинг яратганидан ортиғига қўл урган бўлиб гуноҳкор бўлмайманми?
– Ва алайкум ассалом! Болаларда бош мия фаолияти шундоғам актив бўлади. Уни фаолияти ортда қолаётганларга ноотроплар бериш мумкин, аммо соғлом болада бунга эҳтиёж йўқ. Бунинг ўрнига болани рационал овқатлантириб, жисмоний тарбия элементларини кўникмага киритиб бориш керак, бола билан кўпроқ суҳбатлашиб, меҳр бериш керак. Ҳар бир синтетик дорини келтириб чиқариши мумкин бўлган ножўя таъсирлари мавжуд. Шу сабабли соғлом болага бундай препаратларни қўллаш ўринли эмас. Валлоҳу аълам!