Даюслик

08:32 / 15.05.2021 | Bekzodbek | 701
Ассалому алайкум! Мен 16 ёшдаман. Дадам чет элда. Синглимнинг бир кўйлагининг калталиги тиззадан юқорироқ экан. Буни кўриб жаҳлим чиқди. Мен буни онамга айтдим, киймасин деб, лекин онам бошқа қизларга ўхшаб юргиси келади, мен нима ҳам дея олардим, деди. Мен бундай вазиятда даюсманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шу ҳолатни кўриб инкор қилмай рози бўлган даюс бўлади. Аммо сиз бундан қайтаришга имкон қадар уринсангиз ундай бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!