Ассалому алайкум! Ёшим 20 да. Ҳижоб фарз амал эканлигини билган ҳолда бу йил Рамазон ойининг биринчи кунидан бошлаб ҳижобланмоқчи эдим. Ҳозирда онам Туркиядаликлари сабабли, онамнинг энг яқин дугоналариникида яшайман. Холамнинг яъни, онамнинг дугонасининг турмуш ўртоғи йўқ, аммо 2 нафар, 17 ва 17 ёшли ўғиллари бор. Улар менга номаҳрам эканликларини биламан, лекин мен уларни ўз укамдек, улар эса мени опаларидек кўради. Холамнинг айтишларича, агар номаҳрам йигитлар билан бир уйда яшаётганим сабабли хар ҳил ҳолатлар бўлишини инобатга олган ҳолда ҳозир ҳижобланишим ножоиз экан. Уларнинг фикрларича, бу ҳижобнинг масъулияти. Айтингчи, мен ҳозир шу 2 номаҳрам йигит билан бир уйда яшаётган ҳолда ҳижобланишим жоизми? Илтимос, агар жоиз бўлса батафсилроқ тушунтириб ўтинг, холамга тушунтиришда ҳам қийинчилик бўлмасин. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин.
– Ва алайкум ассалом! Холангиз нотўғри фатво берибдилар. Сизга рўмол ўраш фарз, бунинг аҳамияти бир уйда номаҳрамлар билан яшаётганингиз учун янада ортади. Рўмолни Аллоҳнинг фарзи эканлиги учун ўралади, шароит тўғри бўлганидан кейин эмас. Валлоҳу аълам!