Янги йилни нишонласа никоҳга путур етадими?

10:03 / 14.03.2017 | Савол | 2114
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, опажон! Соғлиқларингиз яхшими? Зикр аҳлидан сўранг савол- жавобларини ўқиётиб янги йил ҳақидаги саволни ўқиб қўрқиб кетдим. Унда айтилишича янги йилни нишонлаганлар диндан чиқиб, эр-хотин никоҳига путур етаркан. Шу ростми? ҳттп://саволлар.ислом.уз/смф/индех.пҳп?топик=23549.5;вап2 шу савол ва жавобда ўқидим ҳттп://саволлар.ислом.уз/смф/индех.пҳп?топик=23549.5;вап2
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
.Ва алайкум ассалом
— Сизлар ўшаларга, биз ҳанафиймиз, бизни фалончисан дейишга ҳаққинг йўқ. Лекин ўзинг ўйлаб кўр. Бу байрамни бизнинг юртимизда нишонлаш қачон ва ким томонидан бошланган, деган саволни беринглар. Улар, октябрь инқилобидан кейин, дейишади. Сизлар, ундай бўлса, ақлингни пешлаб ол, дейсизлар. Умуман, бу масалада шошилмасликни тавсия қилинса маъқул бўлади. Одамлар етмиш йил давомида онгига сингиб қолган нарсани чиқиши бир оз қийин кечиши турган гап. Ўша сизлар билан бу масалада тортишиб, гапингизга кирмаётганлар сиз билган нарсани билишмайди, билса ҳам сиз билган даражада билмайди. Бундай нарсалар вақт ўтиши ва тушунтириш ишлари билан тузалади. Сизлар улардан хафа бўлмай, тушунтиришда давом этаверинглар, савоб оласизлар. Тушунтириш учун ҳам, озор тортиш учун ҳам.
Раҳматли шайх ҳазратлари жавобларида шундай одамларни диндан чиқиб эри хотин бир бирига ҳаром бўлишини таъкидламаганлар. Балки аста секинлик билан сингиб кетган тушунча ва одатларни тузатишга чорлаганлар. Одамларга дарров бундай ҳукм бериб бўлмайди, аввало уларга тушунтириш ишларини қилинади. Аллоҳ сақласин бундай оқибатлардан!.