Қайнонам

19:01 / 14.04.2021 | Shahnoza | 601

Ассалому алайкум! Ёшим 25 да, оилалиман, бир нафар фарзандимиз бор. Яқинда бўлак бўлиб чиқдик, лекин бўлак чиққанимиздан буён қайнонам турли ҳил гаплар гапиришни бошладилар. "Ўғлимни сизга бериб қўйдим, набира меники, мени хоҳлаганим бўлади", турли ҳил ғалати шеърлар юборишади телеграм орқали, "ўғлимни тортиб олдинг, менга тескари қилиб олдинг, сениям ўғлинг бор, ҳали қайтади, менга тухмат қилдинг, мени йиғлатиб, ўзинг кулдинг, айтмаган гапларимни айтдинг...", мазмунидаги шеърлар. Лекин қайнонам бизникига меҳмонга келсалар яхши меҳмон қиламан, яхши гаплашиб ўтирамиз, бошқа пайтлар қўнғироқ қилиб ҳол-аҳвол сўраб тураман. Лекин негадир шунақа пичинг гапларни кўп гапирадилар, айтинг мен нима қилай?

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Қайнонангизга муносабатингизни янада яхшироқ қилинг. Унинг бу қилиқларига эътибор қилманг. Совға-саломлар улашинг. Ширин гапларингизни аяманг. Бу ёшда баъзи аёлларда шундай ўзгаришлар бўлиб туради. Бунга сабаб айнан сиз эмас, балки қайнонангизнинг нерв тизимида, мия иш фаолиятидаги ҳолатдир. “Ўғлингизни сизни эртаю кеч менга мисол қиладилар, сизни жуда яхши кўрадилар ва мен  невараларингиз билан сиздек онамиз бувижонимиз борлигидан миннатдормиз” каби гапларни айтиб туринг. Қайнонангизнинг қалби таскин топа бошлайди. Бу каби гапларингиз малҳам каби уни хотиржам қилиб қўяди.  Валлоҳу аълам!