Кепка кийиш мумкинми?

23:00 / 16.05.2021 | عزىزة | 1210
Ассалому алайкум! Шариатда кепка кийиш жоизми? Укамни айтишича кепка бу кофирларни бош кийими экан, улар мусулмонларни саждадан тўсиш мақсадида шу кепкани яратишган дейди. Мени фикримча уни кийиш ниятга боғлиқ! Муслима қизлар рўмолни устидан кепка кийса бўладими? Совуқдан ва иссиқдан сақланиш учун кийиш жоизми? Гуноҳкор бўлиб қолинмайдими?
Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кепка кийиш ножоиз деган гап йўқ. Аммо одобга тўғри келмаслиги айтилади. Қизлар кийганда эътиборни жалб қиладиган бўлса, киймасликлари керак. Валлоҳу аълам!