Ассалому алайкум! Аллоҳ таолога, пайғамбаримизга нисбатан менда муҳаббат борми йўқми билмайман. Гуноҳ ишдан тийилганда ҳам дўзаҳ азоби эсимга келгани учун шундай қиламан. Ибодатни ҳам, ҳисоб-китоб қилинилишини билганим учун, абадий дунёда қийналмаслик учун қилаётгандекман гўё. Ёки фақат жаннатга интилганим учун савоб иш қилаётгандекман.
1. Бундай амалларни Аллоҳ қабул қиладими? Негаки уни севиб эмас, жаҳаннамдан қўрқганим учун қиляпман. Аллоҳга бўлган севгим туфайли унга ибодат қилишни истайман. Лекин аслида фақат ўзим учун қилаётгандек туйиляпти.
2. Ич-ичимдан муҳаббатни ҳис қилишим учун нима қилишим керак?
– Ва алайкум ассалом! Фарзларга маҳкам бўлинг. Нафл ибодатларни кўпайтиринг. Зикрларларни лозим тутинг. Кунда мавъиза эшитинг. Тавба қилиш ва истиғфор айтиш шарт. Валлоҳу аълам!