Рўза ҳақида

22:39 / 16.05.2021 | Ismoiljon | 538
Ассалому алайкум! Рўза тутган одам аввал қандай юрган бўлса рўза тутгандан кейин ҳам шундай юриши керакми? Шундай одамлар бор, рўза тутгандан кейин уйдан чиқмасдан дам олиб тутишади, яна бир одамлар ишлаб, рўза тутадилар.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа, рўза кунларида ётиб олмасдан одатий ҳаётини давом эттириш керак. Балки янада кўпроқ ҳаракатда бўлиш лозим. Валлоҳу аълам!