Ассалому алайкум! Мен ёшим 24 да, 11 ёшимдан намоз ўқийман. Мен намозни "Мен ҳам намоз ўқийман" китобидан ўрганганман, ҳеч ким ўргатмаган. Мени саволим аёллар рукуъга эгилган ҳолатда тиззалари сал букилган ҳолатда бўлиши кераками ёки букилмаган ҳолатдами? Мен тиззалларимни букмаган ҳолатда ўқирдим, ҳозир ишга кирганман, аёллар ҳаммамиз бирга намоз ўқиймиз, улар букилган ҳолатда бўлиши кераклигини айтишди. Мен ўқиган китобда букилган ҳолати келтирилмаган. Ҳамма китобда хар ҳил, шунга сиздан тўғри йўл кўрсатишингизни сўрайман.
– Ва алайкум ассалом! Эркаклардан фарқли ўлароқ, аёллар рукуъда тўлиқ эгилмайдилар. Тиззаларини салгина буккан ҳолда қўлларини тиззалари устига қўядилар, аммо гавда оғирлигини тиззага ташламайдилар, бел билан тутиб турадилар. Валлоҳу аълам!