Чўчқа гўшти теккан идиш

09:09 / 15.04.2021 | ladys | 223

Ассалому алайкум! Айрим кафеларда ишлаган кишилар узлари истеъмол килмасалар хам уша идишларда бошка овкатларни солиб ейишларига тугри келганда, чўчқа гўшти солинган идишларни ювиб ташаб ишлатиш мумкинми ёки ювилган булса хам ножоизми?

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ишлатиш мумкин. Сирли, пластмасса,чинни идишлар 3 марта ювиш билан покланади, қатрон қилиш ҳам шарт эмас. Валлоҳу аълам!