Ассалому алайкум! Ассалому алайкум! Менинг саволим Кореада кўплаб мусулмон мусофир ишлайдиган ишлардан бири Почта иши ҳақида. Ушбу ишда юклар асосан каробкаларда келади. Бу каробкаларнинг ичида исталган нарса бўлиши мумкин. Алкогол маҳсулотлари, чўчқа гўшт ёки ҳалол бўлмаган истемол гўштлари ҳам келиб туради. Лекин асосан кундалик ҳаётда ишлатиладиган керак боладиган нарсалар келади. Ва биз қўлимизга перчатка(қўлқоп) таққан ҳолда ишлаймиз. Биздан бу ишда талаб қилинадиган ишлар бу асосан юклаш ва тушуриш. Ушбу ишда ишлаш жоизми ёки ножоизми?
– Ва алайкум ассалом! Ишлаш жоиз. Валлоҳу аълам!