Кун аро рўза тутиш

03:58 / 17.04.2021 | Si | 291

Ассалому алайкум! Яқинда "энг яхши рўза Иброхим алайҳиссаломни рўзаси, яъни кун аро рўза тутиш", деган нарсани ўқиб қолдим. Адашаётган бўлишим ҳам мумкин. Шунинг учун сўрамоқчи эдим, шу гап тўғрими? Мисол учун кун аро рўза тутсак, жума кунига тўғри келиб қолса ҳам тутилаверадими? Шу рўза хақида маълумот берсангиз.

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳга энг маҳбуб намоз Довуд алайҳиссаломнинг намозидир. Аллоҳга энг маҳбуб рўза Довуднинг рўзасидир. У кечанинг ярмида ухлар, учдан бирини қоим бўлиб ўтказар ва олти-дан бирида ухлар эди. Бир кун рўза тутиб, бир кун оғзи очиқ бўлар эди», дедилар». 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз жума куни (нафл) рўза тутмасин, лекин ундан олдин ё кейин(ги кунни қўшиб) рўза тутса, мустасно», дедилар».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жума кечасини бошқа кечалар орасидан тунги ибодатга хослаб олманглар. Жума кунини бошқа кунлар орасидан рўза тутиш учун хослаб олманглар. Лекин бирортангизнинг (доим) тутиб юрган рўзаси бўлса, мустасно».

Валлоҳу аълам!