Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим чекишни ташламоқчи бўлиб рекламадаги дорилардан бирини танлаган эдилар. Дори таркибида 54 фоиз алкаголь бор экан. Кунига 2 маҳал 15-20 томчидан ичиш тавсия қилинган. Синаганлар ижобий натижа олишган. Таркибидаги алкаголдан чекишни ташлаш мақсадида фойдаланиш жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол воситалар турганда ҳаром билан муолажа қилинмайди. Энг аввало, текин ва безарар ирода кучини қўллаб чекишни ташлашларини тавсия қиламан. Унга ҳам иродалари сустлик қилса, Республика психонаркология диспансери маркази шифокорига кўринсалар, чекишга руҳий қарамликни даволашнинг ҳалол усулларини тавсия қилишади. 1 марта бўлса ҳам шу ерга ташриф буюрсинлар. Кейин ҳар хил рекламалардаги дориларни шифокор тавсиясисиз қўллаш соғлик учун ножуя таъсирлар келтириб чиқариши мумкинлигини ҳам инобатга олиш керак. Валлоҳу аълам!