Ҳайз

01:17 / 18.05.2021 | Sugʻdiyona | 1298
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, азиз устозлар! Саволим шундан иборатки, менда ҳайз муддати ё 6, ё 7 кун бўлади. 7-куни камдан кам ҳолатларда ҳайз келади, асосан 6 кун бўламан. Ҳайзимнинг 6-куни аввал оқ суюқлик келди ва орқасидан сарғиш суюқлик. Шундан сўнг анча муддат ҳеч нарса келмади. Сўнг тугаганига ишонч ҳосил қилиб кечаси ғусл қилиб чиқиб, хуфтонни ўқидим, кейин қарасам жуда оз оч жигарранг суюқлик келибди, бу ҳайзми истиҳозами билмай иккиландим, кеч бўлиб кетган эди, қайта ғусл қила олмадим (талабалар турар жойида яшайман). Истиҳоза деб ўйладим. Рўза тутдим, бомдодни ўқидим, ўша келган сарғиш суюқликдан сўнг сарғиш ҳеч нарса келмади. Оқлик кўрган эдим, у суюқлик оқликдан сўнг келган эди, 7-кунда эса ҳеч қандай суюқлик келмаган эди. Мен ўшандан кейин давомий рўза тутиб келяпман, тўғри иш қилганманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа. Валлоҳу аълам!