Ассалому алайкум! Устоз хабарингиз борми-йўқми билмадим-ку телеграмда Аллох Таолло ( @Аллоҳтаолло ) номи остида қандайдир бир кимса масҳараомуз постлар қўймоқда. Айнан динга оид масалаларда, ўзини Худо деб даъво қилиб пост қўяди. Қўяётган постлар ниҳоятда ёмон. Ўзингиз ҳам бир кириб кўринг. Ҳозирда обуначиси 600тага етган экан. Шулар ичидан балки кимнидир алдаб ҳам бўлгандир. Устоз бу канални йўқ бўлиб кетиши учун каттароқ оммавий гуруҳларга спам беришларини сўраб тарқатсак бўладими? Шу канални деб озми-кўпми инсонлар алданишидан ҳавотирдамиз. Кўп спам берилса канал ўчиб кетиши мумкин экан.
– Ва алайкум ассалом! Бериш керак албатта. Валлоҳу аълам!