Ассалому алайкум! Қайнонам эрим билан ёзишган смсларимни ўқиб жанжал қилди. Мен эримга бошимдан ўтқизган яхши ёмон кунларимни ёзган эдим. Уни психологга олиб бориб ўқитибди. Психолог эса "касаллиги бор келинингизни, тезда ажраштиринг", дебди. Энди мени жиннига чиқаришмоқда. Аллоҳ гувоҳ, эримга хиёнат қилмадим, унинг розилиги учун яшадим, остонадан бир қадам ҳам чиқмадим.
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ мушкулингизни онсон қилсин. Қайнонангиз ва оилангиздаги бошқа яқинларингизга нисбатан табассумлик бўлинг. Табассум қилинганда ўша инсон ҳам ўзи билмаган ҳолда табассум қилади. Агар сизга нисбатан табассум қилса ўша инсон сиз ҳақингизда ёмон фикрга бора олмайди. Унинг миясида сиз ҳақингизда ижобий фикрлар пайдо бўла бошлайди. Дуоларда муқим бўлиб туринг. Валлоҳу аълам!